Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров 1/16 финал доирасида япониялик Юито Мариваки билан баҳс юритди. Уч раунд давомида тўлиқ устунлик қилган Саиджамшид якунда рақибига ҳеч қандай имкония қолдирмаган ҳолда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда Жаъфаров 1/8 финал босқичида ўз имкониятларини синаб кўради. Ушбу босқичда унга озарбайжонлик Козимжода Миршариф рақиблик қилади. Жанг 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Жаъфаров 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтсани мағлуб этиб, 1/16 финалга йўл олганди. Шу тариқа 30 октябрь куни рингга кўтарилган барча ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонди. Булар: Саиджамшид Жаъфаров, Одилжон Аслонов, Нодиржон Мирзаҳмедов ва Мужибилло Турсунов.
Ғалабадан сўнг Саиджамшид Жафаров ўз фикрларини билдириб ўтди: - Жангдан жангга очилиб кетяпман. Бу гал аввалги жангдан кўра рақибнинг жигар қисмига зарбалар беришга урғу бердим. Шунинг учун жанг ижобий якунланди.
Япониялик боксчининг кучли томонини сезмадим. Аммо ҳимояси кучли экан. Мухлислар дуо қилиб туришса, юртимизга ғалаба билан қайтамиз, - деди боксчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди