Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) япониялик Томоя Цубойига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.
Биринчи раунд бошланди.
Япониялик боксчи икки бор яккалик зарбалари беришни уддалади. Зоиров ҳам қарши зарбалар йўллади. Шаҳобиддиннинг рақиби техникаси яхши эканлигини намойиш этмоқда.
Ҳамюртимиз ўнг қўлда кучли зарба бера олади. Айнан шу зарбани кутмоқда. Аммо орада чап қўлда чалғитувчи зарбалар беряпти. Илк раундда 3:2 ҳисобида устунликка эришдик.
Иккинчи раунд бошланди.
Бу раундда боксчилар бироз эҳтиёткор ҳаракат қиляпти. Зарбалар камроқ. Лекин тажрибали Зоиров имкон қадар зарбалар бермоқда... Рефери бу раундда боксчиларни кўпроқ ажратиш билан оввора бўляпти.
Учинчи раунд бошланди.
Япониялик боксчи ўнг қўлда яккалик зарбалар бермоқда. Унинг бу уринишлари аниқроқ чиқяпти. Зоиров бунга қандай жавоб беради. Вакилимиз яна битта зарба ўтказиб юборди. Тайм озирларига яқин очиқ жанг кузатмоқдамиз. Боксчилар кетма-кет зарбалар йўлламоқда.
Жанг якунланди. Ҳакамлар қарорига кўра кутилмаганда япониялик боксчи чорак финалга йўл олди. Зоиров ва мураббийлар штаби натижадан ҳайратда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди