
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) япониялик Севонретс Оказава билан жанг ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан тахминан 18:15дан кейин старт олади (А ринг).
Саиджамшид Жафаров (-75 кг) озарбайжонлик Миршариф Козимзода билан тўқнаш келади. Жанг тахминан Тошкент вақти билан 19:45 бошланади (В ринг).
Мужибулло Турсунов (63,5 кг) Хитой Тайпейи вакили Чу эн Лаига қарши Тошкент вақти билан тахминан 23:30да бошланади (В ринг).
Одилжон Асланов (-80 кг) америкалик Роббий Гонсалесга тўқнаш келади. Жанг Тошкент қвақти билан тахминан 01:00да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар