11:51 / 01.11.2021
1 544

Ўзбекистон дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Парижда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги жамоа 4та олтин ва 1та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Фото: ЎДФ
Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшод Баратов (-90 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффар Тўрабоев (-100 кг) ғолибликни қўлга киритишган бўлса, Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

2-ўринни Бразилия эгаллаган бўлса, кучли учликни Франция якунлаб берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллади