
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бироз аввал Саиджамшид Жафаров (-75 кг) озарбайжонлик Миршариф Козимзода билан тўқнаш келди. Жангда ҳамюртимиз ғалаба қозонди.
Жангдан сўнг вакилимиз ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун иккинчи рақам остида ҳаракат қилдим. Сабаби рақибни ўргандим. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга уриндим. Чап қўлда жанг қилганим учун асосан танага зарба йўлладим.
Ҳимояга эътибор қаратмадим? Тактика шундай. Кейинги босқичда украиналик боксчи билан куч синашаман, - деди Саиджамшид Жафаров.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар