3 146
Хорижлик боксчи: Олтин медални қўлга киритсам, уни ўзбекистонлик мураббийга тақдим этаман

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) рингга кўтарилди. У япониялик Севонрец Оказава билан тўнаш келди. Жангда ҳамюртимиз имкониятни бой берди. Ғалаба қозонган япониялик боксчи Оказава SPORTS.uz сайтига қисқача интервью берди.
- Ушбу ғалабамда Владимир Николаевич Шин (Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи)нинг хизматлари катта. У инсондан кўп нарса ўрганмоқдамиз. Владимир Николаевич Шин бизни оддий овқатланишимиздан тортиб, массажларга ҳам эътибор берарди.
Агар мусобақада чемпион бўлсам, олтин медални айнан ўзбекистонлик Владимир Николаевич Шинга тақдим этаман, - деди Оказава.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар