Ҳафтанинг пайшанба куни Суперлиганинг 24-турига старт берилади. Фақат бу сафар доимгидек 7 эмас, балки 6 та ўйин ўтказилади. Чунки “Насаф” – “Қўқон-1912” ўртасидаги баҳс 15 ноябрга қолдирилди.
Биласиз, қаршиликлар 5 ноябрь куни Баҳрайнда ОФК Кубоги финалида ўйнайди. Шунинг учун қўқонликлар дам оладилар. Олдимизда турган олтита жуфтликда ҳам муросасизликни кутиш мумкин.
Чунки жадвалнинг юқори ва пастки қисмида кураш жуда кескин тус олган. Бу сафар собиқ футболчи, “Оқтепа” клубини бошқарган Алишер Шоғуломов жамоаларнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
4 ноябрь (пайшанба)
АГМК – “Андижон”
- Тўғриси, бу ўйинни принципал беллашув деб биламан. Сабаби АГМК клуби медаллар учун қаттиқ курашяпти. “Андижон” эса Суперлигада жон сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, Олмалиқда яхши ўйин бўлади. Жанговар баҳс гувоҳи бўламиз. Лекин устунлик АГМК жамоасида деб ўйлайман. Бу шахсий фикрим. Назаримда, мезбонлар ютса керак.
“Бунёдкор” – “Қизилқум”
- Сизга ўз фикримни айтсам, “Бунёдкор”нинг мухлиси бўлиб айтгандек туюлишии мумкин. Ўйлайманки, ҳозир иккала жамоа оптимал формада, айниқса, “Бунёдкор”. “Қизилқум” жамоаси ҳам яхши таркибга эга. Таркибида тажрибали ўйинчилари бор. Аммо бу учрашувда “Бунёдкор”нинг ғалабасига имконият кўпроқ деган бўлардим. Чунки клуб ўз майдонида ўйнайди. Шу сабабдан бу ўйинда мезбонлар ғалаба қозонса керак. Фоиз ҳисобида 60х40. Ўйлайманки, катта ҳисоб бўлмаса керак.
5 ноябрь (жума)
“Локомотив” – “Сўғдиёна”
- Мана шу ўйинни турнинг марказий учрашуви деб айтса бўлади. Менимча, “Локомотив” жамоасига ҳам бу учрашув принципиал аҳамият касб этади. Албатта, “Сўғдиёна” ҳам совринли ўринлар учун курашаётгани сабабли бор кучини сарфлайди. Лекин, ўйлайманки, “Локомотив” бу учрашувда ғалаба қозонса керак. Ўйиннинг Тошкентда ўтиши ҳам мезбонларга устунлик беради.
“Навбаҳор” – “Металлург”
- “Металлург” жамоасига ҳам бу ўйин жуда муҳим, уларга очколар керак ва тўплаши лозим. Клуб ҳозир хавфли ҳудудга тушиб қолган. Аммо бу жуфтликда яққол фаворит “Навбаҳор” деб биламан. Сабаби, таркиби яхши, ўйини ҳам. “Металлург” жамоасида муаммолар бор. “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабида яхши мутахассислар ишлашяпти. Самвел Бабаян ҳам шу ерда. Менинг фикримча, “Навбаҳор”га бундай ўйинларни ютиш шарт. Имкониятлар 70х30 бўлса керак.
6 ноябрь (шанба)
“Машъал” – “Турон”
- Пастки ўриндаги жамоалар бир-бирига қарши ўйнайди. Учрашув Муборакда ўткизилса-да, “Турон” ғалаба қозонса керак, деб ўйлайман. Чунки улар таркиб жиҳатидан яхшироқ. Қолаверса, энди бу жамоани йўқотадиган нарсаси йўқ. Очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнаса керак. Лекин “Турон”да Суперлигада қолиш имконияти йўқ, деб ўйлайман. Игорь Шквирин имконларни ўзи билан олиб кетди.
“Пахтакор” – “Сурхон”
- Кубок учрашувларидан олдин “Пахтакор”га бу машғулотдек ўйин бўлса керак. Лекин “Сурхон” жамоасига очко керак. Шу сабабдан улар бор кучини бериб ўйнайди. Аммо термизликларнинг ғалаба учун имконияти жуда кам. Назаримда, “Пахтакор” рақибини йирик ҳисобда ютади.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди