20:44 / 02.11.2021
1 511

Лазизбек Муллажонов чорак финалда арманистонлик боксчига ютқазди ва мусобақани тарк этди

Лазизбек Муллажонов чорак финалда арманистонлик боксчига ютқазди ва мусобақани тарк этди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

+92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов арманистонлик Давид Чалоянга қарши рингга кўтарилди. Тенг курашлар остида ўтган баҳс 3:2 Чалояннинг ғалабаси билан якунланди.

Муллажонов бундан аввалги босқичларда эронлик Amiri Пуриа ва англиялик Делисиус Орьедан устун келганди.

Бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.

Аввал Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Одилжон Аслонов, Нодиржон Мирзаҳмедов ва Саиджамшид Жаъфаров каби ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатини тарк этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лазизбек Муллажонов чорак финалда арманистонлик боксчига ютқазди ва мусобақани тарк этди