
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чоракфинал баҳслари якунланди.
-92 кг вазнда ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов британиялик Льюис Уильямсга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва яримфиналга йўл олди.
Саидраҳимов финалга чиқиш учун 4 карра жаҳон ва 2 карра Олимпиада чемпиони, кубалик Хулио Сезар Ла Круз билан тўқнаш келади.
Шундай қилиб, турнирга 13 боксчи билан борган Ўзбекистон терма жамоасининг фақат 2 нафар вакили яримфиналга чиқиб, медални нақд қилди. Бунгача -60 кг вазнда Абдумалик Ҳалоков ҳам чоракфиналдан муваффақиятли ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар