
"Барселона"нинг бўлажак бош мураббийи Хави Эрнандес Каталония клубида "Ал-Садд"дан кўра камроқ маош олади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, маошнинг салмоқли қисми маълум мақсадларга эришилгандагина тўланади. Томонлар ўртасидаги келишув яқин вақтлар ичида имзоланиши айтилмоқда.
41 ёшли Хави 2019 йилдан буён "Ал-Садд"ни бошқариб келмоқда. Қатар клуби унинг бошқарувида жами 7 та соврин қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар