Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Энди навбат ярим финалларга.
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон шарафини ушбу босқичда 2 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Улар Абдумалик Халаков ва Мадияр Саидраҳимов. Бу ҳамюртларимиз чорак финалда ғалаба қозонгани боис бронза медалларини нақд қилишди. Энди улар олтин медаль учун беллашади.
Абдумалик Халаков (-60 кг) эронлик Даниэль Шахбахш билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 18:15дан сўнг бошланади.
Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 00:45дан сўнг бошланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади