
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (3:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.
"Биз учун бугун ўйин эмас, фожиа бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бориб, сўнгги 20 дақиқада учта гол ўтказиб юбориш... Билмадим. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳеч нима ўхшамади, курашларни ҳам ютқаздик. Аслида аксинча ишонч бериши керак эди, балки йигитлар 2:0дан қўрқиб кетишгандир. Балки 1:0 бўлиб турганида ютармидик.
Биз "Металлург" билан баҳсда ҳам сўнгги уч дақиқада иккита гол ўтказиб юбориб, ютқазгандик. Етакчиларга қарши яхши ўйнаяпмиз? Ундан кўра ёмон ўйнаб натижа қайд этганимиз яхши эди", - деди Виктор Кумиков.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар