
Конференциялар лигаси 4-туридан ўрин олган "Рома" - "Будё-Глимт" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Биринчи бўлим якунида Сольбаккен учрашувда ҳисобни очди. 54-дақиқада Эль-Шаарави мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб меҳмонлар футболчиси Ботхейм жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 84-дақиқада Ибаньес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда легионеримиз Элдор Шомуродов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Рома" - "Буде-Глимт" 2:2
Гол: 0:1 – 45 Сольбаккен, 1:1 – 54 Эль-Шаарави, 1:2 – 65 Ботхейм, 2:2 – 84 Рожер.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Кристанте, Манчини, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 46), Верету, Заньоло (Шомуродов, 66), Дарбо (Вильяр, 46), Эль-Шаарави (Залевски, 88), Абрахам (Майораль, 81).
Буде-Глимт – Хайкин, Сампстед, Моэ, Лоде, Бьеркан, Конрадсен (Ветлесен, 88), Фет, Хаген, Пеллегрино (Мугиша, 88), Ботхейм, Сольбаккен.
Огоҳлантиришлар: Кристанте (75), Хайкин (75), Рожер (78), Сольбаккен (80), Моэ (87).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар