09:13 / 05.11.2021
2 212

Артём Филипосян: "Насаф" фаворит, фақат..."

Артём Филипосян: "Насаф" фаворит, фақат..."
Бугун “Насаф” клуби Баҳрайнда ОФК Кубоги финалида “Ал-Муҳаррақ” жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳаммани “Насаф” 10 йил олдинги ғалабасини такрорлай оладими, деган савол қизиқтиряпти. Жамоа билан ўша 2011 йилги ОФК Кубогида ғолиб чиққан Артём Филипосян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- 2011 йили финал Қаршида бўлгани сабабли ютишимиз шарт эди. Анатолий Демьяненко ҳаммамизга яхши мотивация берганди. Бундай имконият ҳамиша бўлмайди ва ҳар сафар финал Ўзбекистонда ўтмайди, майдонга чиқиб ютишларинг шарт, Ўзбекистон, халқ, “Насаф” ва оила учун деб айтганди. Шу гаплари бизга яхши мотивация бўлган. Биз бир оила бўлиб майдонга чиққандик ва ютганмиз. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлган. Стадиондаги муҳит жуда яхши бўлган ва томошабинлар билан тўлиб-тошган.

Албатта, “Насаф” жамоасига мухлислик қиламиз. Имконият 50х50. Сабаби, финал битта ўйиндан иборат. Фикримни айтадиган бўлсам, “Насаф” фаворит. Фақат буни майдонда исботлаши керак. “Насаф”га омад тилайман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Артём Филипосян: "Насаф" фаворит, фақат..."