23:00 / 05.11.2021
1 764

Абдумалик Ҳалоков франциялик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медалга эга бўлди

Абдумалик Ҳалоков франциялик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медалга эга бўлди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари 5 ноябрь, жума куни бўлиб ўтди.

-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Ҳалоков финалда франциялик Софиан Оумияга қарши рингга кўтарилди. Ҳалоков учала раундда фаол ҳаракат қилган франциялик боксчига имкониятни бой берди ва мусобақани кумуш медал билан якунлади.

Ҳалоков аввалги босқичларда эса македониялик Жасин Ляма, словениялик Тадей Чернога ва россиялик Всеволод Шумков устидан ғалаба қозонганди. 1/2 финалда Абдумалик жанг қилмасдан финал йўлланмасини қўлга киритди. У эронлик Даниял Шоҳбахшга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо эронлик боксчи жароҳат сабаб жангга чиқмади ва Ҳалоков финалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг 13 нафар иштирокчисидан фақат бир нафари финалга қадар етиб келди. Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Одилжон Аслонов, Нодиржон Мирзаҳмедов, Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Муллажонов, Мужибилло Турсунов ва Мадиёр Саидраҳимов эса Жаҳон чемпионатини эрта тарк этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдумалик Ҳалоков франциялик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медалга эга бўлди