10:16 / 06.11.2021
1 407

Финалнинг биринчи кунида Япония энг яхши натижага эришди

Финалнинг биринчи кунида Япония энг яхши натижага эришди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. 5 ноябрь куни дастлабки финаллар ўтказилди, 7 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Қуйида финалларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

-48 кг вазн тоифасидаги финалда қозоғистонлик Темиртас Жуссупов таиландлик Вуттичаи Юрачаини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

-54 кг вазн тоифасидаги финалда япониялик Томоя Тсубойи қозоғистонлик Махмуд Сабирхандан устун келиб, жаҳон чемпионига айланди.

-60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдумалик Халаков франциялик Софиан Оумиага имкониятни бой бериб қўйди. Натижада Софиан Оумиа олтин медаль соҳибига айланди.

-67 кг вазн тоифасидаги финалда япониялик Севорнрец Оказава америкалик Омари Жонсгни мағлуб этиб, чемпион бўлди.

-75 кг вазн тоифасидаги финалда кубалик Ёенлис Эрнандез россиялик Жамбулат Бижамов билан тўқнаш келди. Якунда кубалик боксчи олтин медални қўлга киритди.

-86 кг вазн тоифасидаги финалда бразилиялик Кено Мачадо Озарбайжон вакили Лорен Альфонсо Домингесга қарши рингга чиқди. Жангда озарбайжонлик боксчи чемпионликка эришди.

+92 кг вазн тоифасидаги финалда арманистонлик Давит Чалоян россиялик Марк Петровски билан жанг ўтказди. Оғир вазнлилар баҳсида Марк Петровски олтин медални ўзини қилди.

Бугун Япония 2 та олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон ва Россия биттадан олтин ва кумуш медалларни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Озарбайжон, Франция ҳамда Куба биттадан олтинга эга чиқди. Ўзбекистон, АҚШ, Таиланд, Бразилия ва Арманистон биттадан кумушни билан чекланди.

Япония 2 олтин
Қозоғистон 1 олтин, 1 кумуш
Россия 1 олтин, 1 кумуш
Озарбайжон 1 олтин
Франция 1 олтин
Куба 1 олтин
АҚШ 1 кумуш
Таиланд 1 кумуш
Ўзбекистон 1 кумуш
Бразилия 1 кумуш
Арманистон 1 кумуш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Финалнинг биринчи кунида Япония энг яхши натижага эришди