
Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган "Венеция" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар тезкор гол уришга эришди. Бўлим сўнггида "бўрилар" фаолроқ ҳаракат қилди. 43-дақиқада жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, легионеримиз Абрахамнинг голига ассистентлик қилди. Иккинчи таймда "Венеция" иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.
Ҳамюртимиз баҳсни асосий таркибда бошлаб, 83-дақиқада ўз ўрнини Борха Майоралга бўшатиб берди.
Маълумот учун, "бўрилар" айни дамда 19 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Венеция" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 12тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар