
Мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш, аҳоли айниқса турли соҳа вакиллари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни кунларда Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан мусобақалар ўтказилмоқда. Биринчи босқич қуръа натижаларига кўра Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси терма жамоаси Тошкент вилояти ҳамкасблари билан ўзаро рақиб бўлишди.
Бир-бирига рақиб бўлган жамоаларнинг майдондаги ҳаракатлари барчада қизиқиш уйғотди. Муросасаз кечган ўйинда Бюронинг Наманган вилоят терма жамоаси сафарда 11:10 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олишди. Чорак финалда Наманган вилоят терма жамаоси 5 жуфтлик ғолиб жамоаси билан куч синашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар