2 093
Отабек Шукуров терма жамоадаги муҳит, ҳимоямиздаги муаммолар ва Катанецнинг мақсади ҳақида гапирди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кечадан эътиборан йиғинга киришди. Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг бугунги машғулоти "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Отабек Шукуров бошланган йиғин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Тайёргарлик жараёнлари ва чет эллик мураббий ҳақида нима дея оласиз?
- Тайёгарлик жараёнларини ҳам бошлаб олдик. Бу янги мураббий қўл остида бу учинчи йиғинимиз. Ўйлашимча, Катанец анча қаттиққўл ва бизга агрессивроқ ўйнашни ўргатмоқда. Менимча, ушбу мутахассис қўл остида ўзимизнинг оптимал формамизга чиқа оламиз.
- Терма жамоамизда муҳит қандай?
- Муҳит ажойиб. Йигитларга янги мураббий келиши фойдали бўлди. Сўнгги пайтларда футболимиз даражаси анча пасайди. Шунинг учун, ўзгаришлар бўлаётгани ўйинчиларга ҳам катта ишонч беради.
- Иорданияга қарши учрашувда марказда хатолар рўй берди. Шу бўйича қандайдир ишлар олиб борилмоқдами?
- Ҳимоямизда муаммолар борлигини мураббийимиз ўз интервьюсида ҳам таъкидлади. Иордания билан ўйиндан кейин у бизга хатолар устида иш олиб боришимиз кераклигини айтди. Катанец бизнинг асосий мақсад чиройли ўйин эмас, натижага эришиш эканлигини йигитларга уқтириб келмоқда. Ҳимояда ишончли ўйнаб, ҳужумда гол уришимиз лозим. Биз олдинда яхши ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, бироқ орқа чизиқда муаммолар борлигини инкор эта олмайман. Энди биринчи ўринда ҳимояга эътибор қаратамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди