Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эктор Купер бошқараётган Конго ДР терма жамоасига техник мағлубият ёзилиши мумкин.
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги канали орқали ушбу ҳолатга эътибор қаратди.
Кеча Конго ДР Бенинни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 саралаши Африка қитъаси плей-офф босқичига йўл олди. Бироқ, Купер ўйин давомида 4 та уринишда 4 та ўзгартиришни амалга оширди. Регламент бўйича жамоа ўйин давомида 5 та ўзгаришни амалга ошириши мумкин. Лекин ушбу ўзгаришлар 3 та уринишда бўлиши керак.
Энди Конго ДР терма жамоасига техник мағлубият ёзилиши мумкин. Агар шундай бўлса, гуруҳда Бенин терма жамоаси биринчи ўринни эгаллайди ва плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди