15:30 / 15.11.2021
1 731

МИБ: Водий дербисида ғолиб жамоа пенальти орқали аниқланди

МИБ: Водий дербисида ғолиб жамоа пенальти орқали аниқланди
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб Бюро органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Яқинда Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этган Наманган жамоаси кейинги босқичга йўл олган эди. Чорак финалда Фарғона терма жамоаси билан майдонга тушган Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси жамоаси бу сафар ҳам муҳим ғалабага эришди.

Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" мажмуаси мезбонлик қилган чорак финал шиддатли лаҳзаларни мухлисларга тақдим этди. Асосий бўлимларда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, қўшимча вақтда эса 2:2 дуранг бўлди. Ғолиб номи пенальти орқали аниқланиб, унда Наманган вилоят бошқармаси жамоаси 3:1 ҳисобида ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт