13:56 / 18.11.2021
2 225

Аргентина - Бразилия учрашувидаги ҳакамлар четлатилди

Аргентина - Бразилия учрашувидаги ҳакамлар четлатилди
Сешанба тунида Аргентина ва Бразилия термалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувдаги бир вазиятда Николас Отаменди рақиби Рафиньяни тирсаги билан уриб юборди.

Учрашув бош ҳаками Андрес Кунья эса бу вазиятга эътибор қаратмади. Ундан ташқари, ВАРдаги Эстебан Остоджич ҳам вазиятга бефарқ бўлиб қолди. КОНМЕБОЛ эса бу вазиятга қизил карточка кўрсатилиши керак деб топди ва ташкилот ҳакамларни номуайян муддатга четлатди.

Бразилия ва Аргентина термалари 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина - Бразилия учрашувидаги ҳакамлар четлатилди