date
views 2 154

Расман! Ўзбекистон Қозоғистонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Расман! Ўзбекистон Қозоғистонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Футзалчиларимиз 14-15-декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ушбу йиғин давомида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни қўлга киритган эди. Ўзбекистон терма жамоаси эса ушбу мусобақада 1/8 финалга қадар етиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Ўзбекистон Қозоғистонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади