“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибни кучайтириш мақсадида “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далотга харидаҳор бўлаётган эди. Португалиялик футболчи Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган даврда унинг қўл остида тўп тепган.
Маълумотларга қараганда, Далот ҳамюрти ва устози таклифини ерда қолдирмаган ва “Рома”га ўтишга розилик берган. Бу трансфер январь ойида расмийлаштирилиши кутилмоқда. Бу футболчи учун римликлар 10 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.
Диогу Далот кейинги пайтда “Манчестер Юнайтед” асосий таркибига кира олмаяпти. Ўтган мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказган ҳимоячи ўзидан яхши таассурот қолдирди. Сульшер ижарадан кейин бошқа жамоаларга ўтмоқчи бўлган футболчини Манчестерда олиб қолган бўлса-да, унга ваъда қилинган ўйин вақтини бермаяпти.
Далотнинг манчестерликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.
“Рома” билан учрашув олдидан Шевченко муаммога дуч келди
А Сериянинг навбатдаги турида Шомуродовнинг аввалги жамоаси – “Женоа” римликларни қабул қилиб олади.
“Женоа” бош мураббийи этиб тайинланган Шевченко Моуриньо жамоасига қарши учрашув олдидан муаммога дуч келди. Маълумотларга қараганда, украиналик мураббий 21 ноябрь куни бўладиган баҳсда саккиз нафар футболчи хизматидан фойдалана олмайди.
Бўлажак беллашувни жамоа сардори Доменико Кришито, асосий ҳужумчи Маттиа Дестро, қанот ҳимоячиси Маҳаммад Фарес, марказий ҳимоячилардан Никола Максимович, Маттиа Бани ва Зиньо Ванхеусден, ярим ҳимоячи Эрнани ва иккинчи форвард Фелипе Кайседо ўтказиб юборади.
Андрей Шевченко “Женоа” раҳбарияти билан имзоланган келишувга кўра, жамоани 2024 йилнинг ярмигача бошқаради.
“Рома”нинг Моуриньога ишончи баланд
“Рома” спорт директори Тьяго Пинто жамоа бир неча муваффақиятсиз ўйин ўтказганига қарамай, клуб раҳбарияти Жозе Моуриньога ишонч билдиришни давом эттиришини таъкидлади.
- Биз жамоа натижаларидан қониқяпмиз, деёлмайман. Бундан кўпроғига қодир ва лойиқ эканимизни биламан. Ҳамма нарсада бош мураббийни айблаш тўғри эмас. Бундан ташқари, Жозе Моуриньони таклиф қилиш энг тўғри қарор бўлганига аминмиз. Бу узоқ муддатли лойиҳа ва вақт ўтиши билан кутилган натижаларга ҳам эришамиз.
Моуриньо “Рома” тарихидаги энг муваффақиятли ва совринлари кўп мураббийга айланишига ишонамиз. Бунинг учун унга етарлича вақт бериш керак холос, - деди Тьяго Пинто.
Улар “Рома”да қолади”
“Рома” раҳбарияти яқин ўртада икки футболчи билан амалдаги шартномани узайтиради. Клуб мутасаддилари жамоа марказий ҳимоячиси Жанлука Манчини ва ёш ярим ҳимоячи Эбрима Дарбо билан янги битим борасида келишувга эришди.
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчининг 25 ёшли ўғли Жанлука пойтахт клубида 2026 йилнинг ярмигача фаолият олиб боради ва йилига 3 миллион евро миқдорида маош олади.
20 ёшли Дарбо ҳам 2026 йилги мавсум якунлангунича “Рома” футболчиси ҳисобланади. Бироқ унинг маоши турли бонусларсиз 400 минг еврони ташкил қилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди