“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини ва аёллар жамоаси ҳимоячиси Элиза Бартоли билан бирга аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган хайрия акциясининг иштирокчисига айланди.
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи бешинчи тур доирасида Украинанинг “Заря” жамоасига қарши ўтказиладиган ўйинда Рим клуби футболчилари аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш логотипи туширилган футболкалардан фойдаланади.
Учрашувдан кейин бу футболкалар аукционга қўйилади ва улардан тушган маблағ Roma Cares – хайрия жамғармаси ҳисобига ўтказилади. Бундан ташқари, учрашув чипталаридан келадиган пулларнинг тенг ярми ҳам мазкур фондга берилади. Бу жамғарма тушган пулларни зўравонликдан азият чеккан хотин-қизлар учун ўқув курслари ташкил этишга сарфлайди.
Шу боис, “Рома” футболчилари “Заря”га қарши ўйиндан кейин рақиб футболчилари билан футболкасини алмаштира олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов мазкур турнир доирасида Норвегияда “Будё-Глимт” жамоасига қарши ўтказилган учрашувдан кейин рақиб жамоа дарвозабони Никита Хайкин илтимосига кўра, мезбонларга Рим клубининг бир нечта футболкасини ҳадья қилган эди.
Ўшанда норвегияликлар меҳмонларни 6:1 ҳисобида шармандали мағлубиятга учратганидан кейин улар рақиб жамоанинг машҳур футболчиларидан футболка сўрашга ботина олмаган.
- Элдор Шомуродовга алоҳида раҳмат айтамиз. Ўйиндан кейин ўзини жуда муносиб ва ҳурматга лойиқ тутди. Йигитларимиз “Рома”нинг кўп футболчилари билан футболка алмаштиришни истаган эди. Лекин бунақа натижадан кейин уларни бунга кўндиришнинг имкони бўлмади. Мен Элдорнинг олдига келиб, у билан гаплашдим ва у футболчиларимизга бир нечта футболка олиб чиқиб берди, - деган эди Никита Хайкин учрашувдан сўнг.
Моуриньо Жакани олишни талаб қиляпти
Жозе Моуриньо ўтган мавсум охирида “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин “Арсенал”дан Гранит Жакани трансфер қилишни режалаштирганди. Бироқ швейцариялик ярим ҳимоячи “канонирлар” билан шартномани узайтирди.
Шундан бўлса-да, португалиялик мутахассис Жакани олишдан умидигт узгани йўқ. У Рим клуби мутасаддиларида бу футболчини олиб келишни сўраяпти.
Жака айни пайтда майдонга тушмаяпти. У бир неча ҳафтадан бери жароҳатини давотлатяпти. Бироқ, бу омил ҳам Моуриньони фикридан қайтаргани йўқ.
Гранит Жаканинг “Арсенал” билан янги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб, 22 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак бўлади. Жака жорий мавсумда премьер-лигада атиги тўртта ўйинда қатнашди холос.
“Манчестер Юнайтед” Моуриньога шарт қўйди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далотни Римга олиб келмоқчи эди.
Томонлар бўлажак ҳамкорлик ҳақида музокара ўтказган ва португалиялик футболчи ўз ҳамюрти ва собиқ устози қўл остида яна тўп тепишга тайёрлигини билдирганди.
Энди манчестерликлар ушбу трансфер бўйича ўз шартини эълон қилди. Унга кўра, клуб “Атлетико”да ўйнаётган англиялик ҳимоячи Киран Триппьерни қўлга кирита олсагина, Диогу Далотнинг кетишига рухсат беради.
Таъкижлаш жоизки, Диегу Далот манчестерликларнинг асосий ўйинчиси ҳисобланмайди. 22 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда учта учрашувда қатнашди холос. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди