Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
- Бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, ҳужумда имкониятлар юзага келишини кутишимиз, рақибга босим уюштиришимиз керак эди. Мудофаа чизиғидаги ягона хато ва бир футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди.
- Ўйиндан олдин рақиб қай даражада ўрганилганди?
- Барча рақибларни ўрганамиз. Ижрочилик маҳорати ҳам керак, фақатгина рақибни ўрганишнинг ўзи етарли эмас. Умуман олганда, ўша бурчак зарбаси ижро этилган паллада адашмаганимизда, вазият бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Бир ҳимоячимиз тўпни ўтказиб юборди, бири эса рақибини кўздан қочирди. Бу эса ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Кейинчалик фақат дурангга имконият бўлди, аммо четлатишдан кейин вазиятни янада чигаллаштирди. Аслини олганда, футболчиларимиз кутилганидек ўйин кўрсата олишмади, дербида, “Навбаҳор”га қарши учрашувда агрессивликни ошириш талаб этиларди. Лекин кўрганингиздек, керакли даражада ўйин кўрсата олмадик. Ўйин учун тузган режаларимизда футболчиларга айтган нарсаларимизни майдонда бажара олмадик.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди