Про лигада 2021 йилги мавсум якунланди. Бир неча кун аввал "Нефтчи" ва "Динамо" 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиққанди.
Энди эса "Олимпик" Суперлигага ўтиш баҳсида қатнашадиган бўлди. Охирги турда "Нурафшон" ўз уйида "Олимпик" билан куч синашиб, ғалаба қозонди. Бироқ бухороликлар ўзаро ўйиндаги тўплар фарқига кўра ўтиш ўйинидан мосуво қолишди.
Шу тариқа, "Олимпик" 2 декабрь куни Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади. Беллашув "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 14:00га белгиланган.
Маълумот ўрнида, айни пайт Суперлига турнир жадвалида "Машъал" 23 очко билан 10-ўринда бормоқда. "Сурхон" ва "Металлург" 22 очко жамғарган ҳолда 11 ва 12-поғоналарни банд этган. "Андижон" ҳамда "Турон" Про лигага равона бўлди. Суперлига якунланишига эса битта тур қолди холос. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди