
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Килианнинг миясида нима борлигини ва келаси мавсумда қаерда ўйнашини билмайман. Шу йил Парижда қолганидан хурсандман, холос. У биз учун жуда муҳим футболчи ва мақсадларимиз учун курашмоқда. У жамоага юз фоиз фидойи. У мавсум тугагач нима қилишни ҳал қилади”, - деди аргентиналик футболчи.
Сўнгги пайтларда Мбаппенинг “Реал”га ўтиши ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида кўчиб ўтиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар