Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Жамоамга эътироз йўқ. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим, кийиниш хонасида уларни руҳлантирдим. "Пахтакор" жуда кучли жамоа, буни ўйинда ҳам кўрсатиб беришди. Таркибида халқаро майдонларда ҳаракат қилган тажрибали футболчилари бор. Бундан ташқари "Пахтакор"да ўзим ўйнаганман, шу клубда ном қозонганман. Шу сабабли бугунги мағлубият менга далда бўлиб турибди.
Бизнинг футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Яна бир бор "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Пенальтилар серияси бу - лоторея. Ушбу лотореяда биз ютқазиб қўйдик.
- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарорлар қабул қилишмадими?
- Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида умуман гапирмадим. Бу борада бир марта "емаган сомсам учун" пул тўлаб бўлдим. Уларни назорат қилувчи қўмита бор. Жуда қўймасангиз айтаман, бугунги ўйиндаги ҳакамлик учун эътирозим йўқ. Акобирхўжа Шукуриллаев яхши инсон ва унга омад тилайман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?