20:10 / 26.11.2021
2 350

Элдор Шомуродовнинг "Заря"га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Элдор Шомуродовнинг "Заря"га қарши ўйини қандай баҳоланди?
"Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Заря" билан куч синашди. Украина жамоасига қарши кечган баҳс Италияда бўлиб ўтди.

Римликлар беллашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, майдон эгалари сафида Карлес Перес 15-дақиқада ҳисобни очди. Кейин Дзаньоло 33-дақиқада фарқни иккитага оширди. Абрахам эса 46 ва 75-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, дублга эришди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Romatube.it учрашувда ҳаракат қилган футболчиларнинг ўйинларини баҳолади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 6 баллга лойиқ кўрилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг "Заря"га қарши ўйини қандай баҳоланди?