00:05 / 27.11.2021
3 425

Ральф Рангник фирибгарликдан сўнг Россиядан жуфтакни ростлаб, Манчестерга йўл олмоқчи(ми)?!

Ральф Рангник фирибгарликдан сўнг Россиядан жуфтакни ростлаб, Манчестерга йўл олмоқчи(ми)?!
Манчестер сари сафарга отланаётган фирибгар Ральф Рангник "темирйўлчилар" раҳбариятини "тешик тоғора"да қолдириб кетади.
Рангникнинг таклифига кўра, "Локомотив" бир қатор шубҳали трансферларни амалга оширди ҳамда Ральф ўзининг немис таниши Гиздолни тайинлаш учун собиқ мураббий Николични 3 миллион евро товон пули эвазига ишдан бўшатди. Россияда Европа даражасидаги клуб қуриш умиди пучга чиққач, "Локомотив"нинг немис мессияси эндиликда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш ниятида.

Рангникнинг талаби билан "Локомотив" Марадишвили (7 миллион), Керк (6 миллион), Бек-Бек (6 миллион), Тикнизян (5 миллион), Эдвай (4 миллион) ва Ненахов (2 миллион) учун 30 миллион евро сарфлади. Рангник таклифига биноан шартнома имзолаган футболчилар атиги 3 та гол уришди - ҳар бир гол Россия темир йўлларига 10 миллион еврога тушди. Шубҳасиз, кимдир бу трансферлардан яхшигина манфаат кўради. Ва эндиликда рус клубини хонавайрон қилгандан сўнг, мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш мумкин. Тағин Манчестерда.

Афтидан, "Локомотив" эндиликда мавжуд бюджети билан бошқариб бўлмас занглаган шалдироқ аравага айланиш хавфи остида турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ральф Рангник фирибгарликдан сўнг Россиядан жуфтакни ростлаб, Манчестерга йўл олмоқчи(ми)?!