Жозе Моуриньо анчадан бери “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни “Рома”да кутмоқда. Римликлар ҳали қишки трансферлар ойнаси очилмай туриб, швейцариялик ярим ҳимоячига алоқага чиқди.
Улар ёзда эркин агентга айланадиган Закарияни пул сарфлаб бўлса ҳам январда трансфер қилмоқчи эди. Бироқ, қатор грандлар нишонига тушган ўйинчи жамоа танлашда шошилмаяпти. Чунки унда “Рома”дан қудратлироқ клублардан таклиф бор.
Таниқлик журналист Николо Скиранинг маълум қилинишича, Закарияни “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” каби жамоалар ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Закария мёнхенгладбахликлар таркибида 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Ўз вақтида “Янг Бойз”дан 12 миллион еврога трансфер қилинган футболчи шу кунга қадар “Боруссия”да 139 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва жамоадошларига саккизта голли пас оширган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?