18:50 / 27.11.2021
2 419

Миржалол Қосимов ҳакамлик ҳақида: Инсофни ҳамманинг ўзига берсин!

Миржалол Қосимов ҳакамлик ҳақида: Инсофни ҳамманинг ўзига берсин!
Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Бу йилги жуда қизиқарли, курашларга бой чемпионати якунига етди. Менимча, карьерам давомида бундай масъулиятли ўйин бўлмаган эди. Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна"ни иккинчи ўрин билан табриклайман. У яхши жамоа туза олди. Умуман олганда, бронза медали ҳам ёмон натижа эмас. Мавсум аввалида жамоамизни бир неча яхши даражадаги футболчилар тарк этганига қарамай, яхши жамоа туза олдик.

Шу даражага етишишимиз учун ҳаракат қилган барчага миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. Мен шогирдларим билан фахрланаман. Шунингдек, мавсум давомида турли хил вазиятларда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат демоқчиман.

АГМК бошқарувига келганингизга 2,5 йилдан ошди. Аммо ҳамон клубда ҳимоячи муаммоси бартараф этилмади. Балки бу чизиққа легионер олиб келиш керакдир.
- Нафақат АГМКда, балки миллий терма жамоамизда ҳам ҳимоячи муаммоси бор. Бугунги ўзбек футболида олдинги даврдагидек кучли ҳимоячилар йўқ. Менимча, бу позицияга легионер олиб келишимиз керак. Аммо биз катта ҳаражат қила олмаймиз. Шунинг учун ҳам орқа чизиқда маҳаллий футболчиларга таянган эдик. Бу ҳозир ҳал қилинадиган масала эмас.

Бугунги ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?
- Биз ҳам осмондан тушган одам эмасмиз. Футболни биз ҳам тушунамиз. Инсофни ҳамманинг ўзига берсин. Шу жумладан, менга, барчамизга берсин. Шунчаки, бундай мухлислар бутун Ўзбекистонда йўқ. Уларни алдашнинг иложи йўқ. Шу заводнинг оғир ишини қиладиган инсонлар келиб, маданий ҳордиқ олишни истайди. Мен ҳакамлик ҳақида ортиқча гапиришни хоҳламайман.

Ҳакамларни назорат қиладиган алоҳида қўмита бор. Улар вазиятни кузатиб, хулоса чиқарсин. Мен ўз ишим билан шуғулланишим керак.

"Насаф"га қарши кубок ярим финалидан ўрин олган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Қатнашгим келмади! Шунинг учун шогирдимни юбордим. Тўғрисини айтсам, ҳали ҳам ўзимга кела олмадим. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Соғ бўлинг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов ҳакамлик ҳақида: Инсофни ҳамманинг ўзига берсин!