20:26 / 27.11.2021
1 683

Виктор Кумиков: "Мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик"

Виктор Кумиков: "Мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик"
Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Турон" – "Андижон" (1:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин натижасидан келиб чиқсак, ўтган ўйинимизни эслатиб юборди. Футболчилар мавсум якунланиб, ҳаммаси ҳал бўлиб улгургани учун мотивациясиз ҳаракат қилишди ва ёмон ўйин кўрсатишди.

Биринчи таймда рақибдан устунроқ эдик. Умуман олганда, мақсадсиз ва мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. 8 киши жамоамизни тарк этди. Ўйин бўйича фикр билдирсам, омад келмади. Ваниҳоят, ушбу мавсум тугади, лекин у биз кутганчалик бўлмади. Ҳали ҳаммаси олдинда, кўрамиз.

- "Андижон" Про лигага тушиб кетди. Жамоада ишлашда давом этасизми ёки бошқа таклифлар келиб тушдими?
- Ҳозирча билмайман. Ҳали мавсум якуни муҳокама қилинади, мажлис бўлади. Шартномам йил охирида ниҳоясига етади. Мақсадимизга эришолмадик, қайсидир жиҳатдан бунга мен ҳам айбдорман. Яқин кунларда ҳаммасига ойдинлик киритилса керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Кумиков: "Мотивациясиз ўйнаган бўлсак-да, ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик"