
Италия чемпионатида 14-тур баҳслари давом эттирилади. Бугун кун доирасидан ўрин олган 5 та ўйин бор. Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги беллашувдир. Римликлар бу гал "Торино"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.
"Бўрилар" айни пайтда 13 турда 22 очко билан 5-ўринда бормоқда. "Торино" эса шунча ўйинда 17 очко жамғариб, 12-поғонани банд этган.
Статистика билан шуғулланувчи Lagazzettadellosport нашри жамоаларнинг ушбу ўйин учун тахминий таркибларини тузиб чиқди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов яна захирада қолдирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар