Суперлигани тарк этган “Андижон” жамоасини 8 нафар футболчи тарк этгани ойдинлашди. Ўз олдига қўйилган вазифа бажарилмагач, таркибда ўзгаришлар бўлиши турган гап.
Маълум бўлишича, “Андижон”нинг ўз майдонида “Навбаҳор”га имкониятни бой берганидан кейин жамоанинг 8 нафар ўйинчиларига жавоб бериб юборилган. Шу боис охирги турда “Турон” билан баҳсда ўринбосарлар сафидан ҳам бир қатор ёшлар таркибга жалб қилинди.
Ўз навбатида “Андижон” билан хайрлашган ўйинчиларга тўхталадиган бўлсак, Диёр Раҳимқулов, Миркомил Локаев, Асилбек Омонов, Владислав Васильев, Мардон Абдуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Абдулҳай Исмоилов ва Хуршид Убайдуллаев энди ўзларига бошқа жамоа топишлари мумкин.
“Андижон” раҳбарияти юқоридаги футболчилар билан ҳисоб-китоб ишларини тўлиқ амалга оширганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?