00:27 / 29.11.2021
1 855

Шомуродов майдонга тушмаган баҳсда "Рома" Турин клубини мағлуб этди

Шомуродов майдонга тушмаган баҳсда "Рома" Турин клубини мағлуб этди
Италия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Рома" ва "Торино" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 32-дақиқада Тэмми Абрахам томонидан урилди. Михитаряннинг узатмасидан сўнг ҳужумчи тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Римликлар устози Жозе Моуриньо бу беллашувда легионеримиз Элдор Шомуродов хизматидан фойдаланмади.

Ушбу ғалабадан кейин "бўрилар" очоклар сонини 25тага етказиб, 5-ўринни банд этиб турибди.

"Рома" — "Торино" 1:0
Гол
: 1:0 – 32 Абрахам.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Мхитарян, Пеллегрини (Карлес Перес, 15; Кумбула, 90), Диавара, Дзаньоло, Абрахам, Эль-Шаарави (Винья, 88).
Торино – Милинкович-Савич, Синго, Джиджи (Зима, 46), Буонджорно (Базелли, 77), Бремер, Войвода (Дзадза, 77), Прат (Пьяца, 77), Брекало, Лукич, Побега, Белотти (Санабрия, 79).
Огоҳлантиришлар: Зима (54), Рожер (90), Кумбула (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов майдонга тушмаган баҳсда "Рома" Турин клубини мағлуб этди