19:15 / 29.11.2021
1 687

Терма жамоа январда 3 ҳафталик йиғин ташкил этади

Терма жамоа январда 3 ҳафталик йиғин ташкил этади
ЎФА сайти бугун миллий терма жамоамиз қишда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берди.
Демак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Япония, 1 февралда эса Янги Зеландия билан ўйнайди. Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви сафарда бўлиб ўтади. Биз Японияга қарши Токиода, Янги Зеландияга қарши эса Дубайда майдонга тушамиз.

Бизгача етиб келган хабарларга кўра, терма жамоамиз январда 3 ҳафталик йиғин ўтказади. Бу йиғин 10 январдан бошланиб, 1 февралга қадар давом этади. Йиғин Дубайда олиб борилади. Орада Япония билан ўйнаш учун Токиога бориб келамиз. Сўнгра яна Дубайга қайтиб, Янги Зеландияга қарши майдонга тушамиз.

Ҳар ҳолда катта эҳтимол билан шундай бўлади. Маълумки, январь ойида ҳам ЖЧ саралаш ўйинлари белгиланган. Хусусан 27 январь куни Япония ўз майдонида Хитойни қабул қилади. Шу боис улар учун 21 январда бизга қарши Токиода ўртоқлик учрашуви ўтказиш маъқулроқ. Биз эса рақибнинг кучи ва даражасини ҳурмат қилган ҳолда сафарга боришга мажбурмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоа январда 3 ҳафталик йиғин ташкил этади