15:00 / 01.12.2021
2 107

"France Football" расмийси: Мессини биринчи ўринга қўймаганман

"France Football" расмийси: Мессини биринчи ўринга қўймаганман
"France Football" журнали бош муҳаррири Паскаль Феррет "Олтин тўп" натижалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:

Мессининг ғалабаси ҳақида
"Соврин ғолибини аниқлаш демократик тизим асосида ўтмоқда. 170 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати Мессини танлади. Мен Леони биринчи ўринга қўймаганман. Ўзим Левандовскига овоз бердим, аммо Месси ҳам "Олтин тўп"га лойиқ, деб ҳисоблайман".

Овоз бериш тизимига нисбатан бўлаётган танқид ҳақида
"Ҳар бир сайловда бўлгани каби, келгуси йилларда тизимни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. Бироқ қарорларни шошилинч тарзда қабул қилмаймиз. Биз овоз беришнинг барча элементларини ўрганамиз", - деди Ферре.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "France Football" расмийси: Мессини биринчи ўринга қўймаганман