17:55 / 01.12.2021
2 559

Тошкентда катта бокс кечаси ташкил этилади: кимлар рингга кўтарилади?

Тошкентда катта бокс кечаси ташкил этилади: кимлар рингга кўтарилади?
Тошкент катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Matchroom Boxing 17 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомини расман эълон қилди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов келиб чиқиши Кот Д'Ивуарлик бўлган, Франция шарафини ҳимоя қилувчи Мишель Сорога қарши жанг ўтказади.

Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида 1, Исроил Мадримов эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шоу доирасида Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметов каби ўзбек боксчилари рингга кўтарилиши кутилмоқда.

17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган жанглар:
Исроил Мадримов — Мишел Соро;
Шаҳрам Ғиёсов — Кристиан Кориа;
Ҳасанбой Дўсматов — Хосе Ривас;
Бектемир Мелиқўзиев — Сергей Екимов;
Иқболжон Холдоров — Димитрий Милиуша ;
Элнур Абдураимов — Жон Гемино;
Дилшод Рўзметов (дебют) — Евгений Смирнов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда катта бокс кечаси ташкил этилади: кимлар рингга кўтарилади?