09:39 / 02.12.2021
3 910

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Рома”А Сериянинг 15-турида мағлубиятга учради. Бу гал ҳам Жозе Моуриньо шогирдлари, маҳорат, мавқе ва номдорлик бўйича ўзидан ортда турувчи жамоа ғалабасини тан олишга мажбур бўлди. “Болонья” биринчи бўлим ўрталарида Маттиас Сванбергнинг ажойиб зарбаси эвазига ҳисобни очиб, учрашув охиригача ғалабани ушлаб қолишни уддалади.

Шомуродов 52-дақиқада жароҳат олган Стефан Эл-Шааравининг ўрнига майдонга тушди. Шу куни ҳамюртимиз чап қанот футболчиси сифатида ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда тер тўкишига тўғри келди. Фаол ўйнаганига қарамай, жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

Европа футболи таҳлили билан шуғулланадиган статистик порталлар ва информацион сайтлар учрашув иштирокчиларининг ўйинини баҳолашда давом этмоқда.

Хусусан, машҳур Whoscored портали Шомуродовнинг ўйинини 6,4 баллга баҳолади. Бу римлик футболчилар орасида ўртача баллдир.

Шунингдек, www.calciomercato.com сайти ҳам ўз балларини эълон қилиб, футболчилар ўйинига шарҳ ҳам берди.

Руй Патрисио, 6 балл:
Тўртта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган дарвозабон Сванбергнинг мураккаб зарбасини қайтара олмади. Ўйинда унинг кўзга ташланадиган катта камчиликлари ҳам, устун жиҳатлари ҳам намоён бўлгани йўқ.

Жанлука Манчини, 5.5 балл:
У Сванбергни тўхтатиш учун кўпроқ уриниши мумкин эди. Огоҳлантириш олмаслик учун анча эҳтиёт бўлиб ўйнади.

Крис Смоллинг, 5.5 балл:
Олдинга ўтишда фаол ўйнаганига қарамай, ҳимояда бўшлик қилди. “Болонья”нинг ҳужумчилари орқа чизиқдаги хатолар эвазига хавфли тус олди.

Рожер Ибаньес, 6 балл:
Одатдагидек, ҳимояда фаол бўлди. Сориано, Сков-Олсен ва Барроуга қарши вазиятларда яхши ўйнади.

Рик Карсдорп, 5.5 балл:
Ақл билан ўйнади. Бир вазиятда Тэмми Абрахамга жуда қулай тўп оширди. Қийин вазиятда ҳам ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Бироқ, керакмас жойда сариқ карточка олди.

Жордан Верету, 4 балл:
У гол муаллифи Сванбергни ёпишга масъул эди. Қўпол хатоси қимматга тушди. Айбини ювиш учун етарли даражада ҳаракат қилмади. 64-дақиқада унинг ўрнига майдонга тушган Брайан Кристанте 6 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Ковиддан тузалган Кристанте Рим клубида энг фаоллардан бири бўлди.

Генрих Мхитарян, 5.5 балл:
У “Женоа” ва “Торино” устидан қозонилган ғалабаларда ўзини кўрсатганди. Бироқ, бу ритмни ушлаб қола олмаяпти. Мхитарян майдон марказида устунликни таъминлаши керак эди.

Амаду Диавара, 4,5 балл:
Бу ўйинчи одатий хатоларини тузата олмаяпти.

Карлес Перес, 5 балл:
Диавара ўрнига ўйинга қўшилган футболчи Амадудан яхшироқ ўйнади. Лекин ўзини кутилгандек кўрсатгани йўқ.

Стефан Эл-Шаарави, 5.5 балл:
Стефан анча фаол бошлади. Сков-Олсенга қарши ишончли ҳаракат қила олди. Иккинчи бўлим бошида жароҳат туфайли ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди.

Элдор Шомуродов, 5.5 балл:
Шижоат билан ўйинга қўшилди. Ҳужум ва ҳимояда бирдек фаоллик кўрсатди. Муваффақиятга эришиш учун айрим ўйин сифатларини кўтариши лозим.

Николо Дзаньоло, 5 балл:
Кўп лекин бесамар ҳаракат қилди. Айрим вазиятларда бир ўзи ўйнашга уринди. Симуляция учун сариқ карточка ҳам олишга улгурди.

Тэмми Абрахам, 6 балл:
Дзаньолонинг ёрдамига таяна олмади. Дарвоза томон мураккаб зарбалар йўллади. Уринишлари фойда бермади. Аксига олиб, огоҳлантирилди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Жозе Моуриньо, 5 балл:
Таркибни ўзи истаган шаклга келтира олмаяпти. Биринчи бўлимда жамоаси анча бўш ўйнади. Қимматли очколар бой берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?