Бугун 2021 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари Самарқандда бош соврин учун майдонга тушишади. Баҳс соат 16:00да бошланади.
Мазкур учрашувдан олдин иккала жамоа сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Бу ҳақда алоҳида хабар берилди.
Йўқотишлардан бири бу "Пахтакор" етакчиси Драган Черан ҳисобланади. У кубок ярим финалида "Бунёдкор"га қарши баҳсда қизил карточка олгани боис бугун ўйнай олмайди. 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда ҳозирга қадар 36та ўйин ўтказди. Черан мана шу ўйинларнинг 33тасида майдонга тушди ва 19та гол урди. Учта баҳсда Драган умуман майдонга тушгани йўқ:
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 0:0
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:0
"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 3:2
Кўриб турганингиздек, Черан бу йил ўйнамаган учта ўйиннинг ҳеч бирида "шерлар" ғалаба қозона олишмаган. Финалда нима бўлишини эса соат 16:00дан бошлаб томоша қиламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди