00:45 / 05.12.2021
2 725

Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди

Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди
Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ғалабадан хурсандмиз. Бир қатор катта ўйинларни ўтказдик. Футболчилар билан ният қилгандик, финалда зафар қучишга ва буни уддаладик. Мухлисларга раҳмат, бу ғалабани уларга бағишлаймиз.

Бугун бир киши кам бўлиб ўйнадик. Бу ҳолатда ҳам шогирдларим ишончли ҳаракат қилишди. Чемпион жамоа бизга нисбатан анча мазмунли ҳаракат қилгандир, бироқ биз вазифани бажара олдик.

Биз ярим финалда ҳам бир киши кам бўлиб ғалаба қозондик. Ўзгаришлар қилдик, кучни тенг сарфладик. Шунинг учун кубокни қўлга киритдик.

Кеча айтиб ўтганимдек, "Насаф" бу мавсум бошқа клублардан кўра кўпроқ ўйин ўтказди. Бу оғир бўлди. Захира тор, лекин бор футболчилардан фойдаланиб, мотивация эвазига ғалаба қозондик.

Бир йилда янги жамоа қурдик. Муҳими ўз ўйинимизни йўқотмадик.

Жамоани сақлаб қолиш? Кўп футболчилар билан шартномаларни 3-4 йилга узайтирдик. Фақатгина айрим катта футболчилар ва мураббийларнинг битими тугаяпти. Аммо раҳбариятнинг кейинги йилги мақсадлари анча юқори...

Ойбек Бозоров қўпол футболчи эмас. У вазиятни очиғи ўзим кўра олмадим. Ёрдамчиларимдан сўрадим. Бироқ якун биз учун яхши бўлди ва бу ҳолатни эслаш шарт эмас.

Финални Бобир Абдихолиқов стадиондан кузатди ва уни кейинги мавсум жамоада кўришимиз мумкинми?Агар у финални стадиондан кузатган бўлса, нима учун бизни ғалаба билан табрикламади, шуниси қизиқ. Албатта, унинг клуб билан келажаги борасида эса балки кейинроқ гаплашармиз, - деди Рўзиқул Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди