02:20 / 05.12.2021
2 489

"Пахтакор" мураббийи учун бугунги финал жамоадаги охирги ўйинми? - Питер Хюистра

"Пахтакор" мураббийи учун бугунги финал жамоадаги охирги ўйинми? - Питер Хюистра
Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб "шерлар" устози Питер Хюистра ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин ўтишини билардик. Биз қизил карточкадан сўнг асабийлашдик. Футболчиларим бундай имкониятдан фойдалана олмади. Бутун мавсумдаги чиройли ўйинимизни кўрсата олмадик. "Насаф" эса аксинча жуда тартибли ҳаракат қилди.

Бир киши кўп бўлгач, негадир шогирдларим кўнгилдагидек ўйнай олмади. Асабийлашиш ҳолати кузатилди.

Ўзбек футболида барча ВАР билан ўйнашни ўрганиши лозим. Яъни ВАР учрашувда бор эканлигини ҳис қилиши даркор. Ҳар қандай ҳолат камераларга акс этишини инобатга олиш керак.

Биз эртага раҳбарият билан келажак ҳақида гаплашамиз. Кўп нарса бошқа факторларга ҳам боғлиқ. Келгуси режалар ҳам ҳал қилинади. Энг асосийси, аввал ҳам айтиб ўтганимдек, менга Ўзбекистон ёқади ва бу ерда ишлашдан мамнунман
, - деди Питер Хюистра.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" мураббийи учун бугунги финал жамоадаги охирги ўйинми? - Питер Хюистра