08:33 / 05.12.2021
3 605

"Интер"га учралган мағлубиятдан сўнг Моуриньо ҳужумдаги шогирдларини танқид қилди

"Интер"га учралган мағлубиятдан сўнг Моуриньо ҳужумдаги шогирдларини танқид қилди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

"Интер" оддий ҳолатда биздан кучли, ноодатий ҳолатда эса анча кучли. Ўтган йили улар "Рома"дан 29 очко кўп жамғарганди.

Бугун коронавирус ва дисквалификациялар туфайли қийин аҳволга тушиб қолдик. Ҳужумдаги салоҳиятимизни инобатга олсак, ўзимизда бўлган 2-3 та имкониятдан фойдаланишимиз керак эди. Якунда 3 та вазият ярата олдик, аммо гол бўлмади.

Биз каби ҳимоявий услубда ўйнасангиз, биринчи ва учинчи голларни ортиқча қийинчиликсиз ўтказиб юборасиз.

"Интер"ни табриклайман ва сешанба куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши ўйинда уларга омад тилайман. Барчангизга раҳмат, хайр", - деди португалиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Интер"га учралган мағлубиятдан сўнг Моуриньо ҳужумдаги шогирдларини танқид қилди