09:23 / 05.12.2021
2 116

Битта гол уриш учун Месси рақиблар дарвозаси томон нечта зарба йўллаган?

Битта гол уриш учун Месси рақиблар дарвозаси томон нечта зарба йўллаган?
Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган "Ланс" - ПСЖ баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳужумчи Лионель Месси мазкур беллашувда тўлиқ ҳаракат қилди, бироқ ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади.

Лига 1 доирасида Лео ўзининг ягона голини "Нант" дарвозасига киритган. У ушбу турнирда ҳозирга қадар 9 та ўйинда майдонга тушди.

Қайд этиш лозим, Месси Франция чемпионати доирасида ўтказган учрашувларида рақиблар дарвозаси томон умумий 35 та зарба йўллади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ҳисобида, шунингдек, 3 та голли узатма ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Битта гол уриш учун Месси рақиблар дарвозаси томон нечта зарба йўллаган?