2 520
Халқимизнинг фахри, ғурури ва ифтихори бўлган “Насаф”ни ҳаммамиз севамиз — Муротжон Азимов
Фото: Халқ сўзи
Кеча Қашқадарёда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Насаф” футбол жамоасини шарафлашга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланган автобусни йўл бўйлаб футбол ишқибозлари олқишлар билан қарши олишди. Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган байрам дастурида эса минглаб “Насаф” мухлислари стадионни тўлдирди.
Байрам дастурида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов сўзга чиқиб, футболчиларни, мураббийларни улкан ғалаба билан муборакбод этди:
— Халқимизнинг фахри, ғурури ва ифтихори бўлган "Насаф"ни ҳаммамиз севамиз, — деди вилоят раҳбари. — Жамоа 1997 йилдан буён Ўзбекистон Олий лигаси мусобаларида иштирок этиб, Ўзбекистон чемпионатининг 10 карра бронза, 3 карра кумуш медалини ва бир марта Ўзбекистон Супер Кубогини қўлга киритди. "Насаф" футбол жамоаси ҳозирга қадар юртимиз жамоалари ичида ягона бўлиб турган халқаро соврин — Осиё Конфедерациялари Кубогини қўлга киритган. Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган “Насаф” жамоаси вакилларини бутун вилоят аҳли номидан, қолаверса, ўз номимдан самимий муборакбод этар эканман, уларга Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ҳам омадлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
Шундан сўнг Марказий ўйингоҳда таниқли санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Фахриддин Бозоров
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди