Фото: ПФЛ
Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси очилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Суперлигада қишки трансфер ойнаси 2021 йилнинг 6 декабридан 2022 йилнинг 26 февраль санасига қадар давом этади.
ПФЛ Суперлига клубларининг трансферларига чеклов қўйди. «2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»га кўра энди клублар 10 нафардан ортиқ футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. Клублар бу ҳақида икки ой олдин огоҳлантирилгани айтилмоқда. Фақатгина Суперлига йўлланмасини қўлга киритган уч клуб бундан мустасно. Улар 15 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.
ПФЛ 2021 йилнинг 6 декабрига қадар Суперлига жамоалари исталган миқдорда янги футболчилар билан шартнома имзолаш имконини берган. Бу имкониятдан фақат «Навбаҳор» ва «Металлург» унумли фойдаланди.
Лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномани узайтириши ёки ўзининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этиши мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан ҳам янги шартномалар лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди