
11 декабрь куни Дубай шаҳридаги "Coca-Cola Arena" профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Пробеллум компанияси томонидан ташкил этиладиган кечада ҳамюртимиз Токио Олимпиада ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Яна бир қизиқарли жиҳати мазкур оқшомда афсонавий ринг анонсери Майкл Баффер жангларни эълон қилиб боради. Баффер ўз вақтида Майк Тайсон иштирок этган жангларда анорсер сифатида ишлаб танилган эди. Уни машҳур қилган иборани қуйидаги видеода эсга оламиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар