Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси 2021 йил якунларига кўра мамлакат чемпионлигини тантана қилди. Бунга қадар душанбеликлар 2010, 2011, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Жамоа учун жорий йил омадли келди, дея оламиз. Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳ босқичидан чиқди. Олдинда эса яна бир соврин учун имконият, яъни Тожикистон кубоги финалида "Хўжанд"га қарши баҳс кутиб турибди. Мавсум якуни арафасида жамоанинг украиналик мураббийи Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.
- Виталий Григорьевич аввало чемпионлик билан чин дилдан табриклаймиз. 2021 йилги мавсум ҳақидаги дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Табрик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳа, таъкидлаганингиздек мавсум қизиқарли ва ёдда қоларли воқеларга бой кечди. Бизга кўпгина ёқимли ҳиссиётларни тортиқ этди. Ўз тарихимизда илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашдик. Аввал бунга яқин келганмиз. Лекин насиб қилмаган экан. Биласиз кучли гуруҳдан ўрин олдик. Ўз квартетимизда 1 ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Мусобақада мен учун ёқимли нарса шу бўлдики, ОЧЛнинг амалдаги чемпионини жамоамиз 4:1 ҳисобида таслим қилди. Яна бир бор кўринди, эндиликда Тожикистон клубларига жуда жиддий муносабатда бўлишади. Шунингдек мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига биз 10 чемпионликни қўлга киритдик. Бу билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан.
- Клуб билан олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришдингизми?
- Бир гапни доим айтаман, тарих ва кечаги кун билан яшама. "Истиқлол" ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал даражада мақсад қўяди.
- Тожикистонда даражаси ўсаётган ва ривожланиш борасида "Истиқлол"дан кейинги жамоани айта оласизми?
- ОФК кубогига йўлланмани қўлга киритган клублар ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Лекин уларга моддий техник база етишмади. Ривожланишнинг тезкор ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун академия ва ёшлар футболини йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун яхшигина маблағ керак.
- "Хўжанд" билан кечадиган кубок финалига тайёргарлик қандай кетяпти?
- Биз ҳар бир тўқнашувга муҳим ўйин сифатида қараймиз ва эътиборни сусайтирмаймиз. Диққатимиз натижага қаратилган. Шунинг учун жуда жиддий тайёргарлик кетяпти. Ғалаба бизга мавсумни юқори нотада якунлаш имконини беради.
- Бундай ютуқлар ва натижалардан сўнг сизнинг ҳаридорларингиз кўпайиши табиий. Айни пайтда Тожикистон терма жамоасига ҳам номзодингиз илгари сурилаётганлиги ҳақида эшитдик. Шунингдек ўзбек клублари орасида ҳам сизни кўзлаб юрганлар бор экан...
- Менинг кейинги фаолиятим борасида турли миш-мишлар бор. Лекин мени ривожланишга қаратилган лойиҳага, юқори мақсадларга ва вазифаларга эга жамоалар қизиқтиради. Бешинчи ёки олтинчи ўрин учун курашадиган клублар қизиқ эмас.
- 2021 йилги Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордингизми? Барибир четдан хорижлик мутахассиснинг фикри қизиқ ва холисона бўлади...
- Ўзбекистон чемпионати сўзсиз Марказий Осиёдаги энг кучлиси. Барча жамоалар сифатли футбол кўрсатади. Менга "Насаф"нинг фалсафаси ёқади. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларига қаратилади. Қизиқ томони улар билан ҳам йилдан-йилга натижа кўрсатишни уддасидан чиқмоқда. Масалан 2021 йилда ОФК кубоги финалида ҳаракат қилди ва Ўзбекистон кубогида зафар қучди.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади